Швейцария Канада устидан қозонилган ғалаба билан плей-оффга чиқди
Спорт
−
25 июн 2625 1 дақиқа
Бугун, 25 июнь куни Швейцария терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Канада устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Швейцария “Б” гуруҳи етакчи сифатида плей-оффга йўл олди.
Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган учрашув натижаси ҳар икки жамоанинг плей-офф босқичига чиқишини таъминлади.
Швейцария сафида Рубен Варгас 46-дақиқада, Жоан Манзамби эса 57-дақиқада гол урди. Канадаликлар томонидан Промис Дэвид 76-дақиқада жавоб тўпини киритди.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Швейцария 7 очко билан “Б” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Канада 4 очко жамғариб, иккинчи поғонадан плей-оффга йўл олди. Бу Канада терма жамоаси тарихида Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига илк бор чиқиши бўлди.
1/16 финалда Швейцария гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан жамоалардан бирига қарши майдонга тушади. Учрашув жорий йилнинг 3 июль куни Ванкуверда ўтказилади.
Канада эса “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан баҳс олиб боради. Уларнинг 1/16 финал доирасидаги учрашуви 28 июнь куни АҚШнинг Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтади. “А” гуруҳида иккинчи ўрин учун Корея Республикаси, Чехия ва Жанубий Африка терма жамоалари кураш олиб бормоқда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август