Швециянинг қачон НАТОга тўлиқ аъзо бўлиши очиқланди
Олам
−
24 Октябрь 2023
5604НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ўтган ҳафта блокнинг барча мамлакатларига мактуб йўллаб, унда Швеция 28-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган йиғилишдан кечиктирмай альянсга аъзо бўлиши кераклиги ҳақида ёзди. Бу ҳақда Швеция ҳукуматининг исми ошкор этилмаган вакилига таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
23 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған парламентга Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни тақдим этди. Тартибга кўра, ҳужжат дастлаб Халқаро ишлар комиссиясида кўриб чиқилади. Маъқулланса, протокол парламентнинг тўлиқ аъзолари томонидан овозга қўйилади.
Энди Туркиянинг расмий розилигидан кейин Венгрия тегишли қарорни қабул қилиши керак, деб ёзади “Bloomberg”. Швециянинг Европа Иттифоқи вазири Жессика Росвалль Люксембургда журналистларга бу масалани венгриялик ҳамкасби билан муҳокама қилиш ниятида эканини айтди.
"Биз Венгриядан ҳам тез қарор қабул қилишини кутамиз ва имкон қадар тезроқ иттифоққа аъзо бўлишни хоҳлаймиз", дейди у.
Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протокол ҳозирча альянснинг 31 давлати томонидан ратификация қилинган, фақат Туркия ва Венгрия уни тасдиқламаган. НАТО, Туркия ва Швеция ўртасида июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган иттифоқ саммити олдидан ушбу ҳужжатни Анқара тезроқ ратификация қилиш бўйича келишувга эришилган эди. Шу билан бирга, Туркия томони аризани маъқуллаш учун бир қанча шартларни, жумладан, терроризмга қарши курашиш ҳамда ЕИ билан иқтисодий ва визавий интеграцияни жадаллаштириш бўйича ҳамкорликни илгари сурди.
LiveБарчаси