Эрдўған тарихий ҳужжатни имзолади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат парламентига Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмурияти маълум қилмоқда.

“Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади ва уни 23 октябрь куни парламентга тақдим этди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Туркия ҳукумати Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини октябрь ойида парламентнинг кузги сессияси бошланиши билан кўриб чиқиш имкониятини эълон қилган эди.

Тартибга кўра, ҳужжат дастлаб Халқаро ишлар комиссиясида кўриб чиқилади ва маъқулланса, бутун парламент овозига қўйилади.

Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протокол ҳозирча альянснинг 31 давлати томонидан ратификация қилинган, фақат Туркия ва Венгрия уни тасдиқламаган. 

Маълумот ўрнида, НАТО, Туркия ва Швеция ўртасида июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтган альянс саммити олдидан Анқара томонидан ушбу ҳужжатни муддатидан олдин ратификация қилиш тўғрисида келишувга эришилган эди. Бироқ Туркия томони аризани маъқуллаш учун бир қанча, жумладан, терроризмга қарши курашиш ва Европа Иттифоқи билан иқтисодий ва визавий интеграцияни жадаллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш шартларини қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия октябрь ойида Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилишни Вашингтондан Анқаранинг F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича ижобий қароригача тўхтатиб қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made