Швеция украиналик учувчиларга қирувчи самолётларда учишни ўргатади

Олам

image

Украиналик учувчилар Швециянинг JAS 39 Gripen қирувчи самолётларида ўқув парвозларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда бугун, 25 май куни Швеция Мудофаа вазири Пол Йонсон TV4 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Йонсоннинг аниқлик киритишича, Швецияда мавжуд бўлган самолётлар мамлакатнинг ўзига керак, шунинг учун уларни Украинага жўнатишнинг ҳозирча имкони йўқ. Бироқ унинг айтишича, мазкур машғулотларни Украинанинг швед қирувчи самолётларини сотиб олишига қаратилган биринчи қадами сифатида кўриш мумкин.

Айтиш жоизки, Киев бир неча бор Швециядан JAS 39 Gripen қирувчиларини сўраган.

Маълумот учун, айни дамда Швеция Мудофаа вазири Пол Йонсон ва Фуқаролик мудофаа вазири Карл-Оскар Болин Украинада бўлиб турибди. Улар Швеция ҳарбий техникасидан аллақачон фойдаланаётган ҳарбий қисмларга ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон украиналик учувчиларни тўртинчи авлод қирувчи самолётларида, жумладан F-16 самолётларида ўқитишга рози бўлганди. Шунингдек, Киев Ғарб давлатларидан 40 дан 50 тагача F-16 қирувчи самолётларини олишни кутаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қирувчи самолёт Украина Швеция F-16 JAS 39 Gripen

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг