Швеция Туркияга берган ваъдаларини ҳали бажармади – Эрдўған

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция НАТОга аъзо бўлиш бўйича Туркияга берган ваъдаларини ҳалигача бажармаганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 16 сентябрь куни Нью-Йоркка жўнаб кетишидан олдин Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

“Швецияда қонунлар ёки конституцияга ҳар қанча тузатиш киритилмасин, уларни амалда татбиқ этиш зарур. Агар Швециядаги террорчилар полиция ҳимояси остида акциялар уюштиришда давом этса, бу ҳокимият ўз вазифаларини бажармаётганини, Стокгольм кўчаларида террорчилик ҳаракатлари давом этаётганини англатади. Демак, бизга берилган ваъдалар бажарилмаяпти”, деган Эрдўған. 

Қайд этиш жоиз, Туркия парламенти Швеция аризасини ҳали кўриб чиқмаган ва агар ҳукумат қонунчилардан талаб қилса, уни эртароқ муҳокамага қўйиш мумкин.

“Ғарб бизга доимий равишда “Швеция, Швеция, Швеция”ни такрорлайди. Парламентимиз тегишли қарор қабул қилмагунча “ҳа” ёки “йўқ” дея олмаймиз. Аввало, Швеция ўз бурчини бажариши керак”, деган Туркия раҳбари.

Шунингдек, у АҚШ Конгресси Туркияга F-16 қирувчи самолётларини сотиш истиқболини Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши билан боғлашига ҳам тўхталиб ўтган. 

“Улар бу масалани Вакиллар палатаси тасдиғисиз ҳал қилиб бўлмайди, дейишади. Хўш, уларда Конгресс бўлса, менинг парламентим бор. У қандай қарор қабул қилишини олдиндан айта олмайман”, деган Эрдўған.

Маълумот учун, Туркия АҚШдан 40 та F-16 қирувчи самолёти ва мавжуд самолётлари учун 80 та Block 70 такомиллаштирилган тўплам сўраган. Америкалик қонунчилар АҚШнинг бошқа мамлакатларга қурол сотишига тўсқинлик қилиши мумкин. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Конгресснинг баъзи аъзолари Туркияга бундай юкларни Швециянинг НАТОга қабул қилиниши учун зарур бўлган Анқара қадамлари билан боғлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Туркия Швеция Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made