Швеция атом электр станцияларини кўпайтирмоқчи
Олам
−
11 Январь 2023
4024Швеция электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ядровий реакторлардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмоқда. Бу ҳақда “Аlarabiya” нашри хабар берди.
Парламент муҳокамасига қўйилган қарор катта эҳтимол билан имзоланиши кутилмоқда. Қарорнинг имзоланиши мамлакат учун бир вақтнинг ўзида юқори ҳажмдаги электр қуввати билан таъминлашга имкон беради. Лойиҳанинг илк босқичи 2024 йилнинг март ойидан бошлаб тадбиқ этилади.
“Швецияда электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун кўпроқ атом электр станцияларини қуришга рухсат берувчи қонунчиликни тайёрламоқда”, дейди Бош вазир Ульф Кристерссон.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Хонсю ороли шимолидаги Аомори шаҳрида қордан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси