Шукуровни қамоқдан чиқариб юборган судьяларга хизмат текшируви тайинланди
3-саҳифа
−
19 Декабрь 6818 1 дақиқа
Аввалроқ, жорий йил баҳорда Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида эркакни бир уриб, комага тушириб қўйган Акмал Шукуров апелляция инстанция судининг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан озодликка чиққани хабар берилганди. Уни қамоқдан чиқариб юборган судьяларга хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўрилиб чиқилиши билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув Судьялар олий кенгаши томонидан олиб борилмоқда.
“Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Акмал Шукуровнинг апелляция инстанция суди бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси тафтиш тартибида протест киритганди. Тафтиш ҳайъати прокуратура протестини қаноатлантириб, Акмал Шукуровга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унинг қамоқда сақланган кунлари тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 5 йил 3 ой 12 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь