Шукуров Роналдуга қарши майдонга тушди
Спорт
−
08 Февраль
8251Саудия чемпионати 19-тури доирасида “Ал-Наср” ўз уйида “Ал-Фейҳа”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинни “Ал-Фейҳа” таркибида ўзбекистонлик Отабек Шукуров асосий таркибда бошлади ва 80-дақиқада алмаштирилди. Шунингдек, мезбонлар сафида яқиндагина 40 ёшни қаршилаган Криштиану Роналду ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Учрашувда мезбонлар таркибида Жон Дюраннинг дубли ва Криштиану Роналдунинг бир голи эвазига “Ал-Наср” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Баҳс якунида Отабек Шукуров 6.9 балл билан жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлди.
Мазкур ғалабадан кейин “Ал-Наср” турнир жадвалида 41 очко жамғарган ҳолда кучли учликдан жой олмоқда. Мағлубиятга учраган “Ал-Фейҳа” эса 16 очко билан 14-ўринни банд этган.
LiveБарчаси