Шуҳрат Холмуҳаммедов лавозимидан озод этилди

Жамият

−

image

Бугун, 12 октябрь куни Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълумот учун, Мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга 2021 йил 23 мартда Президент фармони билан генерал-майор ҳарбий унвони берилган. У Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларида ҳам фаолият юритган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, у 2024 йилнинг ноябрь ойида Мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг