Шойгу урушга сафарбар қилинганлардан қандай фойдаланишини айтди

Олам

image

Қисман сафарбарлик доирасида чақирилган ҳарбий хизматчилар тажрибали бўлинмалар билан бирга Украинадаги “махсус операция” зонасига жойлаштирилади. Янги жангчилардан фойдаланишнинг бундай тамойилини бугун, 4 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Ушбу бўлинмалардан фойдаланиш фақат “махсус ҳарбий” операцияда иштирок этаётган бўлинмалар билан биргаликда режалаштирилиши керак”, дейди вазир йиғилиш чоғида.

Унга кўра, сафарбар қилинганлар жанговар тайёргарлик ва жанговар мувофиқлаштиришдан ўтгандан кейингина жанговар ҳудудларга жўнатилади. Шу билан бирга жангчиларни тайёрлашга жанговар тажрибага эга офицерлар жалб қилинади, улар чақирилувчилар учун қўшимча машғулотлар ўтказади. Ҳарбий округлар ва Шимолий флот қўмондонлари томонидан тегишли буйруқлар чиқарилган.

Аввалроқ Шойгу қисман сафарбарлик доирасида Россия Қуролли кучларига 200 мингдан ортиқ одам етиб келганини ҳам айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий рўйхатга олиш ихтисослиги бўйича сафарбар қилинади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг