Россия армиясига сафарбарлик доирасида қанча одам қўшилгани маълум қилинди
Олам
−
04 Октябрь 2022
16010Россия Федерациясида сафарбарлик доирасида 200 мингдан ортиқ киши армияга чақирилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди.
"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин фармонига мувофиқ, 21 сентябрдан бошлаб мамлакатда қисман сафарбарлик амалга оширилди. Бугунги кунда Қуролли кучлар сафига 200 мингдан ортиқ киши етиб келди", дейди Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, сафарбар қилинганларнинг машғулотлари 80 та полигон ва олтита ўқув марказида олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, улар тайёргарлик ва жанговар мувофиқлаштиришдан сўнг жанговар ҳудудга боради.
“Таъкидлаш керакки, қисман сафарбарлик даврида ҳарбий комиссарликларга кўп сонли кўнгиллилар келди. Ҳар бир бундай мурожаатга эҳтиёткорлик билан ёндашиш жуда муҳим. Агар бунга жиддий асослар бўлмаса, ҳеч кимни рад этмаслик керак”, дейди вазир.
Шунингдек, у жанговар ҳаракатларда сафарбар қилинган бўлинмалар фақат махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган бўлинмалар билан биргаликда ҳаракат қилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий рўйхатга олиш ихтисослиги бўйича сафарбар қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь