Шомуродов Туркияда тур рамзий жамоасига кирди
Спорт
−
14:36 1599 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Sofascore” талқини бўйича Туркия Суперлигасининг 21-тур рамзий жамоасидан ўрин олди.
Туркия Суперлигасининг 21-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси сафарда “Эюпспор” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Шомуродов ўйинда жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди. Файзуллаев эса жамоасининг иккинчи голига узатмани амалга оширди.
“Sofascore” портали томонидан Элдорнинг ўйиндаги ҳаракатлари 8 балл билан баҳоланди. Аббоснинг ўйини эса 7,7 баллга лойиқ кўрилди.
Айни дамда Элдор Шомуродов Суперлигада 15 та гол урган ҳолда “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу билан биргаликда энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Кейинги ўринда 12 та гол билан “Фенербаҳче” форварди Талиска бормоқда.
Маълумот учун, Туркия Суперлигаси 18-тур якунига кўра, “Галатасарой” 52 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Фенербаҳче” 49 очко билан иккинчи, “Трабзонспор” 45 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истанбул Башакшеҳир” эса 33 очко жамғарган ҳолда 6-поғонада жойлашган.
Live
Барчаси