Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Шомуродов “Рома”нинг ғалаба голини киритди (видео)

Спорт

image

“Атлетик”га қарши захирадан ўйинга қўшилган Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Рома”га ғалаба тақдим этди. 

7 мартга ўтар кечаси Европа лигаси 1/8 финал босқич илк ўйинлари доирасида “Рома” ўз уйида “Атлетик”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсни римликлар сафида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилди. Дастлаб, меҳмонлар ҳужумчиси Уильямс 50-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Анхелиньо 56-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Элдор Шомуродов гол уриб, “Рома”га ғалаба тақдим этди. 

Шу тариқа, “Рома” дастлабки ўйинида “Атлетик”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 13 март куни Бильбаодаги “Сан-Мамес” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг