Шольц Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди
Жамият
−
06 Сентябрь
8192Аввалроқ, Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келиши хабар қилинганди. У 15 сентябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги саммитда иштирок этади ва шу сафар доирасида Ўзбекистонга ҳам келади. Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Ҳебештрайт Берлиндаги брифингда маълум қилди.
“15 сентябрь, якшанба куни канцлер Шольц Ўзбекистон ва Қозоғистонга боради. У 17 сентябргача у ерда қолади. Бу канцлернинг Марказий Осиёга илк сафари", дейди Ҳебештрайт.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Россия ва Хитой ўртасида стратегик жойлашуви, шунингдек, улар билан фан, иқтисодиёт, энергетика ва хомашё соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш истаги туфайли Германия учун асосий ва яқин ҳамкорлар ҳисобланади.
“Қозоғистонда канцлер Марказий Осиё давлатларининг C5+1 форматида бўладиган саммитида иштирок этади”, деди Ҳебештрайт.
Унга кўра, Германия канцлери ушбу минтақа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш учун бирлашиш вақти келди, деб ҳисоблайди. Шу мақсадда 2023 йил кузида Берлинда бўлиб ўтган биринчи C5+1 йиғилишида стратегик минтақавий ҳамкорлик тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, у канцлерга ишбилармонлар делегацияси ҳамроҳ бўлишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15