Шольц Украинага қўшин юборишга қарши чиқди
Олам
−
05 Декабрь
3483Аввалроқ, Брюсселда бўлиб ўтган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ўт очишни тўхтаган тақдирда немис тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни истисно этмаслигини билдирганди. Германия канцлери Олаф Шольц эса Украинага немис қўшинларини юборишга қарши чиқди. Бу ҳақда у 16 декабрь куни бўлиб ўтадиган ишонч вотуми бўйича овоз бериш олдидан Бундестаг депутатларининг саволларига жавобан маълум қилди.
Шольц урушни тугатишни режалаштиришга ҳали эрта экани ва спекуляциялар “мутлақо ўринсиз”лигини таъкидлади.
Бундестагдаги нутқи давомида Шольц Украинага узоқ масофали Taurus ракеталарининг юборилишига қарши экани ҳақидаги сўзларини такрорлади. Шунга қарамасдан, канцлер Бундестаг Мудофаа қўмитаси раҳбари Маркус Фаберни украиналик ҳарбийларни Taurus'дан фойдаланишга ўргатиш таклифини “жуда жасур фикр” деб изоҳлади. Фабернинг сўзларига кўра, машғулотлар тўрт ой давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Олаф Шольц жорий йилнинг 2 декабрь куни Украинага ташриф буюрганди – бу унинг сўнгги икки ярим йил ичида Киевга биринчи ташрифи бўлган. Киевга поездда етиб борган Германия ҳукумати раҳбари Россия агрессиясини қайтаришда Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттиришга ваъда берганди. Шольц Киевга ташрифи давомида Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашган. Федерал канцлернинг ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан олдиндан эълон қилинмаган, чунки Киев сўнгги пайтларда тез-тез Россия ҳаво ҳужумлари нишонига айланганди.
Хуршида Ражабова
LiveБарчаси