Шофирконга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
04 Март 4137 1 дақиқа
Бугун, 4 март куни Мўмин Омонов Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман фаоллари иштирок этган.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлаган ва ташкилий масала кўриб чиқилган. Мўмин Олимович Омоновни Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилган. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Мўмин Омонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Маълумот учун, Мўмин Омонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исломбек Муродбоевич Сидиқов Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Live
Барчаси