Шоҳжаҳон Эргашев рингга қайтмоқда. Жанг санаси ва рақиб аниқ бўлди
Спорт
−
25 Апрель 2022
7836Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 26 май куни АҚШда ўтказади. Бу ҳақда “Bох Rеc” нашри хабар берди.
8 раундга мўлжалланган бу жангда Эргашевга Буркина-Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилади.
Salita Promotions томонидан ташкиллаштирилган бокс оқшоми Ford Community Center (Мичиган, АҚШ) аренасида ўтказилади.
Эргашев сўнгги жангини 2021 йилнинг декабрь ойида ўтказиб, унда Таиланд вакили Аеккауее Кауманени нокаутга учратганди. Кинда эса охирги марта 2020 йилнинг июлида рингга кўтарилган ва унда мағлубиятга учраган.
Шоҳжаҳон январь ойида профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай боксга қайтганини эълон қилди.
Маъруф Абдумаликов