Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Спорт
−
29 март 2024 20067 1 дақиқа
АҚШнинг Детройт шаҳрида профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Хуан Хуэртасга қарши ўтказди.
Жанг 1-раунддаёқ ўз якунига етди. Эргашевнинг зарбаларидан сўнг Хуэртас чуқур нокаут ҳолатига тушди ва жанг тўхтатилди.
Маълумот учун, 32 ёшли Эргашев фаолияти давомида профбоксда 24 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 23 тасида рақибларидан устун келган. 31 ёшли Хуертас эса 22 марта жанг ўтказиб, 17 тасида ғалаба қозонган ва 4 жангда имкониятни бой берган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август