Шимолий Корея янги зенит ракетасини синовдан ўтказди

Олам

image

Кеча, 19 апрель куни Шимолий Корея янги “Пёльжи-1-2” зенит ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

“Ер-ҳаво” синфига тегишли “Пёльжи-1-2” ракетасининг синовлари Сариқ денгизда КХДР Ракета фанлари бош бошқармаси томонидан амалга оширилган.

“Синовни ишга тушириш жараёнида тегишли мақсадга эришилди. Ушбу синовлар Ракетасозлик бош бошқармаси ва унга бўйсунувчи Мудофаа тараққиёти агентлигининг мунтазам фаолияти доирасида амалга оширилди”, дейилади хабарда.

“Yonhap” агентлик маълумотларига кўра, Пхеньян биринчи марта шундай номдаги ракета ҳақида эълон қилмоқда.

Бундан ташқари, “Хвасаль-1 Ра-3” стратегик қанотли ракетасининг ўта йирик жанговар каллаги қуввати синовдан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Шимолий Корея янги ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган гипертовушли баллистик ракета – Хвасонпо-16Б муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилганди. Учиришни шахсан давлат раҳбари Ким Чен Ин назорат қилган. Ракетадан ажратилгандан сўнг, жанговар каллак  минг километр масофани босиб ўтиб, максимал 101,1 км баландликка кўтарилди ва Япон денгизига қулади.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шимолий Корея зенит ракетаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг