Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди

Олам

image

Бугун, 2 апрель куни Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди.

“Ҳарбийлар Шимолий Корея ракетасининг парвоз масофаси ва имкониятларини таҳлил қилмоқда”, дейилади қўмита хабарида.

Қайд этилишича, Шимолий Корея томонидан учирилган ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида, Япон денгизига қулагани тахмин қилинмоқда. Япония Мудофаа вазирлиги эса бу бўйича аниқ маълумот бермаган, бироқ ракета у ерга қулаган бўлиши мумкинлигини тан олган.

“Kyodo” агентлигининг Япония ҳукуматидаги манбасига кўра, КХДР ҳаракатлари туфайли самолёт ва кемаларга зарар етгани ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея шимолий кореялик мутахассисларни Россия Федерациясига ишлашга жалб қилиш орқали “КХДРнинг ядровий ва ракета дастурларини молиялаштиришга” ҳисса қўшган россиялик икки нафар жисмоний ва икки юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий этишга қарор қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея баллистик ракета Япон денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг