Шимолий Корея 4 йил ўтиб сайёҳларни қабул қилмоқчи

Олам

image

Шимолий Корея яна мамлакатда туристик хизматларни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Россия провинцияси маъмурлари ва Ғарб сайёҳлик гидларига таяниб “Reuters” хабар берди.

Россиядан келган гуруҳ 2020 йил бошида пандемияга қарши чегара блокировкалари бошланганидан бери Шимолий Кореяга киришга рухсат берилган биринчи сайёҳлар бўлиши мумкин. 

COVID-19 тарқалиши даврида Пхеньян дунёдаги энг қатъий чегара чораларидан бирини қўллаб, ҳали ҳам чет элликлар учун чегарани тўлиқ очмаётган эди.

Владивостокда жойлашган агентлик томонидан илгари сурилган бу фикр Шимолий Корея билан чегарадош Россиянинг узоқ шарқидаги Приморск ўлкаси губернатори Пхеньянга музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрган пайтига тўғри келди.

Тўрт кунлик саёҳат жорий йилнинг 9 февралида бошланади. Мавжуд маршрутга кўра, туристлар Пхеньяннинг асосий диққатга сазовор жойларига ташриф буюради ва тоғ-чанғи курортида тўхтайди. 

Россиялик сайёҳларнинг Шимолий Корея чегарасини кесиб ўтишлари тасодиф эмас. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Россия Президенти Владимир Путин 2023 йилнинг сентябрь ойида Россия шарқида саммит ўтказиб, халқаро санкцияларга қарамай, иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ҳамкорлик бўйича гаплашиб олган эди. Шунингдек, БМТнинг Шимолий Кореяга оид резолюциялари туризмга таъсир қилмаслиги билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея саёҳат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг