Шифокорларнинг фарзандларига контрактнинг бир қисмини қоплаш бошланди

Жамият

−

image

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бошланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги “Давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 310-сон қарорида белгиланган.

Ушбу ҳужжат билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун бакалавриатдаги йиллик контракт тўловининг 30 фоизини қоплаб бериш белгиланган.

Мазкур тоифадаги ходимларнинг фарзандларига республикадаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат босқичида ўқиш учун йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори БҲМнинг 15 бараваридан ошмаслиги керак.

Кеча, 8 октябрдан контракт суммасининг 30 фоизигача қисмини субсидия орқали қоплаб бериш бошланди. Яъни, ариза топширганлар ва аризаси тасдиқланган ходимларнинг фарзандларининг олийгоҳларига пуллар келиб туша бошлаган.

Субсидиядан фойдаланмоқчи бўлганлар ушбу ҳавола орқали ариза бериши мумкин: subsidiya.imv.uz.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда педагогларга 100 млн сўмгача мукофот ва янги имтиёзлар берилиши ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг