Шифохоналарда даволанаётганлар 2 834 нафарга тушди
Жамият
−
02 Октябрь 2020
5346Бугун, 2 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 192 нафарга ортиб, 57 646 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 156 нафари Тошкент шаҳрида;
• 21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 10 нафари Самарқанд вилоятида;
• 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 212 нафар;
• Тошкент вилоятида 91 нафар;
• Бухоро вилоятида 20 нафар;
• Самарқанд вилоятида 20 нафар;
• Андижон вилоятида 12 нафар;
• Жиззах вилоятида 12 нафар;
• Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, 54 338 (+383) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда 2 834 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси