Шерматов матбуотнинг душманими?

Жамият

image

Маълумки, 2018 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ва раҳбарларининг республика нашрларига мажбурий обуна қилинишига чек қўйилди. Бу эса газета ва журналларнинг адади кескин пасайиб кетишига олиб келди. Оқибатда ўқитувчилар, таълим-тарбияга масъул кишиларнинг кўп қисми ихтиёрий равишда газета ўқишни йиғиштириб қўйди. Бунда ОАВ, хусусан, айнан мажбурий обуна ортидан кун кўрган газета ва журналлар раҳбариятидан тортиб, ходимларигача Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовни айблади. Шерматов куни кеча Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган учрашувда ушбу эътирозларга муносабат билдирган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда. 

“Мактабларда мажбурий обунани чеклаш борасидаги ишларимизни нотўғри талқин қилаётган, мени газета ўқимайдиган, матбуотнинг душманига айлантириб қўйган турли хабарларни эшитяпман. Шахсан менинг иш столимда ҳар куни газеталар туради. Эрталаб ишимни “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” ва бошқа газеталарни ўқишдан бошлайман. Бу тарғиботни бошқача талқин қилиш нотўғри, деб ўйлайман”, дейди Шерзод Шерматов.

Учрашувда халқаро таълим тизимлари ва тадқиқотлари босқичма-босқич жорий этилиши ҳамда иқтидорли болаларни тарбиялаш учун Президент мактаблари ташкил этилиши ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, 2019 йил давомида “Ўқитувчилар мақоми тўғрисида” Қонун қабул қилиниши кутилаётгани айтиб ўтилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Шерматов

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг