Шавкат Умурзоқов бекатларни тартибга солишга ваъда берди (видео)
Жамият
−
09 Апрель 2023
13223Кеча, 8 апрель куни Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов ва Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев Хитойдан келган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Эълон қилинган ушбу видеодан кўриш мумкинки, автобусда бир аёл транспортга болалар аравачаси билан чиқиш жуда қийинлигини айтиб шикоят қилган.
Бунга жавобан Умурзоқов бекатларни автобус поли баландлигигача тўғриланишини, хориждан мутахассислар чақирилгани ва катта ишлар кетмоқдалигини айтиб ўтган.
Шунингдек, у шикоят қилган аёлга бекатлар олдида сув тўпланиши ҳам бартараф этилишини, сабр қилиб туриш кераклигини маълум қилган.