Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган
Жамият
−
17 Март 2020
18589Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 одам назоратга олинди. юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг барчаси Вирусология илмий текшириш институтига жойлаштирилган. Тегишли даволаш муолажаларини олмоқда.
“Коронавирус инфекцияси бўйича вазият назоратда. Шу пайтгача мамлакатимизда 7 минг 900 дан кўп одамга карантин чоралари белгиланган. Уларнинг 5 минг 300 нафарга яқинига карантин тадбирларини ўтаб бўлгани ва касаллик белгилари бўлмагани учун жавоб берилган. Ҳозирги кунда 2100 одам назоратда турибди”, дейди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Франциядан келган бемор ва унинг тўрт нафар оиласи аъзоси, Париж-Тошкент рейсида келган яна бир йўловчида, Туркиядан қайтган икки кишида ва улардан бирининг бир нафар оила аъзоси, шунингдек Лондондан қайтган йўловчида коронавирус аниқланган.
Маълумот учун, дунё бўйича 182 764 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 7174 нафар бемор вафот этган, 79 884 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.