Шодмонов ёлғон гапирган. Сенат ССВ устидан Ҳукуматга хат киритди

Жамият

image
Кўзимизни кўкартириб, кўчага чиқишимиз шарт эмас – Норбоева north_east

Кўзимизни кўкартириб, кўчага чиқишимиз шарт эмас – Норбоева

Кеча, 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаспи Сенати Кенгашининг Умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижаларига бағишланган мажлисига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг келмагани тобора кун тартибига чиқмоқда. 

Мазкур ҳолатга бугун Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳам муносабат билдириб, Алишер Шодмоновдан йиғилишга бормагани сабабларини сўради. Шодмонов эса йиғилиш ҳақида огоҳлантирилмаганини айтди. Сенат Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев сўз олиб, йиғилишга таклиф мактуби жорий йилнинг 18 декабрь куни юборилганини таъкидлади. Шодмоновнинг эътирозига Олий Мажлис Сенати расмий муносабат билдирди. Унда шундай дейилади: 

“Жорий йил 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур масала юзасидан ахборот бериши кўзда тутилган бўлишига қарамасдан, вазирлик раҳбарияти Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг расмий хатини (18.12.2019 йилдаги 09-17/2549-сонли хат) эътиборсиз қолдириб, номаълум сабабларга кўра мажлисда иштирок этмади.

Бироқ, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ушбу ҳолатни батафсил ўрганмасдан, шу йил 25 декабрда Бош прокуратурада бўлиб ўтган йиғилишда Сенат Кенгашининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этиш учун ёзма таклиф келиб тушмаганлигини билдирган.

Шу ўринда  таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис Сенатининг тегишли Қўмитаси хати 2019 йил 20 декабрь куни фельдалоқа хизмати орқали етказилган ва шу куни соат 11:45 да Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими  томонидан қабул қилиб олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур хатти-ҳаракатлари ва вазирликдаги ижро интизомини кучайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқлиги юзасидан Олий Мажлис Сенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли хат юборилди”.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Алишер Шодмонов Абдужаббор Абдувоҳидов

Баҳолаганлар

569

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг