Масжидда қирғин уюштирган янги зеландиялик ўз айбини тан олди
Олам
−
26 Март 2020
9557Австралиялик Брентон Таррант Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидга ҳужум қилганини тан олди. Бу ҳақда “New Zealand Herald” нашри ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, 29 яшар Таррант суд мажлисида масжидга қилган ҳужуми оқибатида 51 мусулмонни ўлдирганини бўйнига олган.
У, шунингдек, 2019 йилнинг 15 мартида “Масжид ал Нур” ва Линвуд Ислом марказига қилинган ҳужумга алоқадор 40 та айбловларнинг барчасини тан олган.
Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 15 март куни Янги Зеландиядагаи масжидларга террор ҳаракати амалга оширилди. Теракт тўрт нафар террорчи томонидан амалга оширилган, дея тахмин этилди. Ҳужум мамлакатнинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга, жума намозини ўқиб бўлган мусулмонларга қилинди. Ҳодиса оқибатида 51 киши ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, “Масжид ал Нур” ва Линвуд Ислом марказига қилинган ҳужум оқибатида эса 49 киши яраланди. Брентон Таррант эса қўлга олинган эди.
LiveБарчаси