Дуранглар куни. Эрон ва Янги Зеландия ҳам дуранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 16 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Г” гуруҳидан ўрин олган Эрон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги “СоФай” стадионида бўлиб ўтган баҳсни мексикалик ҳакам Сесар Рамос Паласуэлос бошқариб борди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Янги Зеландия ҳужумчиси Элайжа Жаст ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Эрон ҳимоячиси Рамин Резаиан мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасига келиб Жаст ўзининг иккинчи голини киритиб, Янги Зеландияни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан кўп ўтмай, 64-дақиқада  Муҳаммад Моҳеби ҳисобни яна тенглаштирди. Қолган дақиқаларда жамоалар ғолибни аниқлай олмади ва баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

Ушбу натижадан сўнг Эрон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўз ҳисобларига бир очкодан ёзиб қўйишди. Эътиборли жиҳати, “Г” гуруҳида 1-тур якунларига кўра барча тўртта жамоа ҳам бир очкодан жамғариб, бир хил ҳолатда турибди.

Эндиликда гуруҳнинг 2-турида Эрон Бельгияга қарши майдонга тушади, 3-турда эса Миср билан куч синашади. Янги Зеландия навбатдаги турда Мисрга қарши баҳс олиб борса, гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини Бельгияга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Янги Зеландия Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг