Сенат раиси: Бундан кейин ухлаётган депутат ёки сенаторлар бўлмайди 

Таҳлил

image

Одам савдоси дунёнинг энг ривожланган мамлакатларда ҳам кузатиляпти, дейди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Халқаро пресс клубда ўтказилган “Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили” мавзуидаги сессияда. 

Норбоеванинг айтишича, Ўзбекистонда бугунга келиб, болалар меҳнатига бататмом барҳам берилган. Бу борада турли ташкилотлар олиб борилган ишлар ўз самарасини берди.  

Биринчи навбатда болалар меҳнатига қатьиян чек қўйилди. Бугунги кунда бу масала устуворликка эга эмас биз учун. Мажбурий меҳнат бўйича қатьий чоралар кўрилмоқда. 

Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳам мана шундай кескин чоралар кўрилмоқда. Бу яхши ишлар олиб борилаётган бўлса нимага керак эди мана шу сохадаги миллий комиссияни ташкил этиш? Мана шу савол ҳаммани ўйлантиради, дейди Танзила Норбоева. Бу борадаги ишларни олиб боришда энг аввало ҳамкорлик ишларини кучайтиришимиз керак. 

Анжуман давомида Сенат раиси бундан кейин ухлаб ётган депутат ёки сенатор бўлмаслигини, бошқа бир қатор масалалар қаторида одам савдосига қарши курашишда ҳам депутат ва сенаторлар якдил бўлиб ишлашини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида уйқуга кетган сенатор ва амалдорлар ҳақида “Ухлаётган сенаторлар ёхуд ухлаб чиқарилаётган қонунлар” номли мақола эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева ухлаётган депутатлар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг