Ухлаётган сенаторлар ёхуд ухлаб чиқарилаётган қонунлар
Бу қизиқ
−
26 Июнь 2019
36967Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлади.
Мирзиёев мажлисни тарк этганидан кейин QALAMPIR.UZ объективи бир-биридан “чиройли” кадрларни тарихга мухрлади.
Биз қонунларга нега қайта-қайта ишлов бериб “рандаланиши” ва уларнинг кўплари реал ҳаётга, айрим бошқа қонунларга тўғри келмаслиги ҳақида кўп бош қотирардик. Сенат ялпи мажлисида саволларимизнинг жавобини топгандек бўлдик.
Нега бундай деётганимизга ҳайрон бўлманг! Хорижий давлатда парламент йиғилишларида депутатларнинг гуруҳларга бўлиниб, қонун лойиҳасини қабул қилиш ёки қайтариб юбориш юзасидан тортишувларга киришиб кетгани тасвирланган видеоларга тез-тез дуч келамиз.
Бизда эса мажлис иштирокчилари раҳбарларнинг зерикарли маърузаларидан пинакка кетганига гувоҳ бўламиз. Бундай ҳолат Сенат ялпи мажлисида ҳам рўй берди. Айрим сенатор ва мутасаддилар ё ўта толиққан, ё мамлакатнинг келгуси тақдирини белгилаб берувчи қонунлар у қадар қизиқмаслигидан уйқуга кетишди. Қуйида уларнинг суратларини кўришингиз мумкин.