Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1100 дан ошиб кетди
Ўзбекистон
−
14 Апрель 2020 17410 1 дақиқа
2020 йил 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кеча, 13 апрель куни мамлакатда коронавирус аниқланиши бўйича кунлик рекорд кўрсаткич қайд этилганди. Бир куннинг ўзида, коронавирус билан боғлиқ 133 та ҳолат аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 99 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь