Швецияда теракт уюштиришда айбланган шахс ўзбекистонликмиди?
Жамият
−
30 Август 2019
4585Аввалроқ, Швециянинг Эстерсунд шаҳрида Ўзбекистон фуқароси экани айтилган шахс террорчилик акти уюштиришга тайёрланиш айблови билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Швецияда қўлга олинган шахс ўзбекистонлик эканини расман инкор қилди.
“Террористик фитнани ташкиллаштириш ва 2017 йил 7 апрелда Стокгольм шаҳридаги фожиали воқеаларга алоқадорликда гумонланиб Эстерсунд шаҳрида (Швеция) ўзбекистонлик деб, тахмин қилинаётган шахснинг қўлга олиниши тўғрисида тарқалган маълумот муносабати билан мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси ўз консуллик округига кирувчи Швеция Қироллиги томонига сўровнома йўллади.
29 август куни дипломатик ваколатхона Эстерсунд шаҳри округ судидан қўлга олинган шахснинг Ўзбекистон фуқароси эмаслиги тўғрисида расмий жавоб олди”, дейилади вазирлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, гумонлануви Эстерсунд шаҳри марказида SÄPO (Швеция Давлат хавфсизлик хизмати) ходимлари томонидан қўлга олинган.