Ўзбекистонда янги углеводород захираси аниқланди
Технология
−
19 Март 2020
6512Бухоро-Хива ҳудудида жойлашган “Ўртабулоқ” конининг 2849-2885 метр оралиғида синов ишлари олиб борилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, қудуқдан саноат миқёсида кунлик 157 минг куб метр газ оқими олинган.
Таъкидланишича, “Ўртабулоқ” конидаги ушбу қатламдан биринчи бор углеводород захираси аниқланган.
Маълумотларга кўра, "Ўртабулоқ" кони маъмурий жиҳатдан Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган. Майдони 40,0 кв.км.ни ташкил этади.