Қорақалпоғистонда олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш кластери ташкил этилади

Жамият

image

Қорақалпоғистонда 1 минг иш ўрнига эга олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш кластерини ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон ҳудудининг атиги 20 фоизида геология ишлари ўтказилган. Йирик инвесторлар келаётган бир пайтда хомашё захиралари бўйича маълумотлар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Хитойлик инвестор Қораўзакдаги “Урусой” конига 33 миллион доллар сармоя ва технология олиб кириб, 200 гектарда 4 тонна олтин захирасини аниқлаган. Бу ерда 320 та иш ўрни яратилган.

Бир ойда инвесторлар кўтарган масалаларни ҳал қилиб, 1 минг иш ўрнига эга олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш кластерини ташкил этиш, комплекс геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиб, конлар захираларини қайта баҳолаш топширилган.

Қўнғиротдаги “Борса келмас” конидан ҳар йили 1 миллион тонна техник туз қайта ишланмасдан сотилмоқда. Бўзатовдаги “Кусканатау” конида мирабилитни қайта ишлаб, йилига 45 минг тонна натрий сульфат, астраханитдан эса магний сульфат олиш мумкин.

Германия компанияси Берунийдаги кварсит конига 30 миллион доллар киритиб, кристалл кремний ишлаб чиқариш ва йилига 25 миллион долларлик экспортни йўлга қўйишни режалаштирган. Жаҳон бозорида бир тонна кристалл кремний 5,5 минг доллар туради.

Кимё саноати мутасаддиларига дастлабки 400 миллион долларлик режага қўшимча 200 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 5 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг