ССВ “Скорый” ва Epica тўқнашуви жабрланувчилари ҳақида маълумот берди
Жамият
−
14 Апрель 2020
12868Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Тез тиббий ёрдам машинаси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада 5 киши жароҳатланганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЙТҲ жабрланувчилари ҳақида маълумот берди.
Жароҳатланган 5 киши зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилиб, белгиланган тартибда тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Жароҳатланганлардан бири кўчма бригада шифокори, 32 ёшли У.У.нинг аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли уйига жавоб берилган. Тезкор бригада фельдшери, 20 ёшли О.О., тез ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси, 55 ёшли И.Г. ҳамда Epica ҳайдовчиси ва йўловчиси: 46 ёшли Н.С. ва 20 ёшли М.А. эса марказнинг нейрожарроҳлик бўлимига ётқизилган. Айни пайтда уларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга малакали шифокорлар томонидан стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.