Трамп нима қилаётганини билмайди — Обама

Олам

image

Коронавирус пандемияси АҚШ раҳбарияти ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида тушунчага эга эмас. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маълум қилди.

Таъкидланишича, АҚШнинг собиқ президенти бу ҳақда ўрта мактаб битирувчиларига видеомурожаатда айтган. Обаманинг айтишича, пандемия даврида кўпгина раҳбарлар нима қилаётганларидан хабардор эмас. Шу жумладан, АҚШ Президенти Трамп ҳам.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмуриятининг баъзи вакиллари ҳозирги вазиятда бирон бир нарса учун жавобгарликни ҳис қилишмаяпти. Шу билан бирга, “The New York Times“ газетаси Обаманинг мурожаатини АҚШ Президенти Дональд Трампга ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан олдин ҳужум қилишга уриниш сифатида баҳолади.

"Washington Post", бир ҳафта олдин Америка раҳбарининг маслаҳатчиларидан олинган манбаларга таяниб, Трамп ҳақиқатан ҳам кузда мутахассислар кутган коронавируснинг иккинчи тарқалиши унинг обрўйига путур етказиши ва ноябрдаги сайловларда қайта сайланишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтди. Трамп ҳамма нарса бирдан қандай ўзгарганини тушуниш учун ҳаракат қилмоқда. Айниқса ҳали президент бўлмаган Жо Байденга нисбатан рейтинги тушиб кетганидан хавотирда. Давлат раҳбарининг маслаҳатчиларига кўра, собиқ вице-президент Байден ҳатто республикачиларнинг сайловолди кампанияси ўтказган сўровларда ҳам Трампдан олдинда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Барак Обама

Баҳолаганлар

520

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг