Шавкат Мирзиёев Жалолов, Мирзаҳалилов ва Зоировни мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шароитлар туфайли спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини тараннум этишга катта ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги муносиб хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвон ва медаллар билан мукофотлансин: 

“Ўзбекистон ифтихори”

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” 

Курбанов Марат Галиевич - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Қиличев Тўлкин Махмурович - Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи

Эркаев Баходир Тургунович - Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Зоиров Шахобидин Шокирович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Келажак бунёдкори” медали билан

Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Шуҳрат” медали билан

Ахмедов Бурхон Бахрамович - Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Жиззах вилояти.

Қиличев Фарруҳ Комилович - Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев бокс

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг