Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди
Жамият
−
30 сентябр 2022 4435 1 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказмоқда.
Қайд этилишича, ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошди.
Бугунги музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор қишлоқ жойларда турмуш даражасини яхшилаш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, ижтимоий соҳани модернизациялаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа жиҳатларга қаратилади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август