Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Жамият
−
05 Июль 2021
9486Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбат давомида давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, биринчи навбатда Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви бўйича фикр алмашган.
“Икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ривожланишига юқори баҳо берилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 июль куни Президент Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам телефон орқали суҳбатлашиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганди.
Қайд этиш керакки, Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатдан сўнг, Қозоғистон ва Россия давлат раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашди.
Фаоллашган "Толибон"
Жорий йилнинг 1 май куни АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагандан бери “Толибон” кескин ҳаракат қилмоқда. Америка ва НАТО кучларини Афғонистондан кетишни бошлаганидан бери 50 дан ортиқ туманни ўз назорати остига олган.
Натижада Таҳор вилоятининг Чаҳеб, Янги Калъа, Даркад, Дашти Қалъа, Хожағор туманлари, Қундуз вилоятининг Дашти Арчи, Имом Соҳиб ва Қалъаи Зол туманлари, шунингдек Шерхон-Бандар ва Кокул назорат пунктлари “Толибон” назорати остига ўтди.
Сўнгги кунларда толиблар билан жангларда оғир зарбага учраган афғон қўшинларининг қўшни республикалар ҳудудига қочиб ўтиш ҳолатлари кузатилди. Жумладан, жорий йилнинг 22 июнь куни 130 дан ортиқ афғон ҳарбийлари чегарадош Тожикистонга, 23 июнь куни эса уларнинг 53 нафари Ўзбекистонга қочиб ўтган.
Бугун, 5 июль куни ҳам 1000 дан ортиқ Афғонистон ҳарбийлари “Толибон” жангариларининг ҳужуми сабаб қўшни Тожикистонга қочиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь