Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги келишувни тасдиқлади
Жамият
−
26 Октябрь 2022
7446Ўзбекистон Туркия билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг бугун, 26 октябрь куни қабул қилинган “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
LiveБарчаси