Шавкат Мирзиёев Умра зиёратини амалга оширади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17-18 август кунлари Саудия Арабистонига амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида Умра зиёратида ҳам бўлади. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди. 

“Режада Шавкат Мирзиёев Умра зиёратини амалга ошириши ҳам кутилмоқда. Шу сабабли ҳам бу ташриф жуда қизиқиш билан муҳокамада бўлмоқда”, дейди Худойбердиев. 

У ўз сўзида, Президентнинг ушбу ташрифи ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам диний-маънавий томондан манфаатли бўлиши учун халқдан дуо қилишини сўраган. 

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Жидда шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. 

Музокаралар кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, молия соҳаларида ва маданий-гуманитар йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, тиббиёт, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга қаратилади.

Саммит якунида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Ташриф дастурида Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашувлар ҳам кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг