Шавкат Мирзиёев Туркманистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Жамият
−
16:12 591 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 октябрь куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Қайд этилишича, Рашид Мередов Самарқанд шаҳрида “C5+1” форматидаги Ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.
.jpg)
Суҳбат аввалида Рашид Мередов Ўзбекистон раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Шунингдек, Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
.jpg)
“Барча даражалардаги алоқалар жадал тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Яқинда икки мамлакат муносабатлари тарихида янги механизм – Олий даражадаги стратегик шериклик кенгаши тузилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари изчил ошиб бормоқда. “Шовот – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда учинчи Ҳудудлар форуми ва Туркманистон шаҳарларида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти ва киноси кунларига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланган. Шу билан бирга, минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Live
Барчаси