Шавкат Мирзиёев Татаристон Президентига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
12 Май 2021
6981Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихановга кеча, 11 май куни Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган ва бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тезда соғайиб кетишини тилаган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ушбу фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.
Қозон фожиаси
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 май куни Россиянинг Қозон шаҳридаги мактаблардан бирида аввал отишма, кейин эса портлаш юз берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мактабдаги отишмада ҳозиргача 11 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлардан икки нафари қочиш учун учинчи қават ойнасидан сакраши натижасида ўлган.
ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, отишмани икки нафар йигит содир этган. Уларнинг бири 17 ёшда ва у қўлга олинган. 19 ёшли бошқа бир бузғунчи одамларни гаровга олгани учун йўқ қилинган.
Аммо Татаристон ИИВ ҳужум қилган шахс ёлғиз бўлганини эълон қилди. Террорист 19 ёшли Ильназ Галявиев бўлган, унинг номига қурол расмийлаштирилган.
Россия Президенти мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин, унинг ўринбосари Татьяна Голикова ва ФВВ раҳбари Евгений Зиничев билан мулоқот қилди.
Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Таълим вазири Сергей Кравцов ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко фавқулодда ҳодиса жойига жўнаб етган. Путин шунингдек, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига ёрдам кўрсатишни буюрган.
Путин ҳодиса юзасидан марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
12 май куни Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь