Мактабдаги отишма қурбонлари сони ортди. Ҳужумни уюштирган йигит ушланди
Олам
−
11 Май 2021
19277Аввалроқ, Россиянинг Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда икки нафар йигит портлаш ва отишма уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлгани ва 13 киши шифохонага ётқизилгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мактабдаги отишмада ҳозиргача 11 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлардан икки нафари қочиш учун учинчи қават ойнасидан сакраши натижасида ўлган.
Аммо ҳодиса жойига етиб келган Татаристон президенти Рустам Минниханов отишма натижасида 4 бола ва 3 қиз ҳамда бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Унга кўра, 16 киши шифохонага ётқизилган.
ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, отишмани икки нафар йигит содир этган. Уларнинг бири 17 ёшда ва у қўлга олинган. 19 ёшли бошқа бир бузғунчи одамларни гаровга олгани учун йўқ қилинган.
Аммо Татаристон ИИВ ҳужум қилган шахс ёлғиз бўлганини эълон қилди. Террорист 19 ёшли Ильназ Галявиев бўлган, унинг номига қурол расмийлаштирилган экан.
Ҳодиса жойига тиббиёт, полиция ходимлари, психологлар, Татаристон Соғлиқни сақлаш вазири Марат Содиқов ва прокурори Илдус Нафиков етиб борган.
Шаҳардаги барча таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Жиноят иши қўзғатилган.
12 май куни Татаристонда мотам куни деб эълон қилинган.
LiveБарчаси