Путин мактабдаги отишма қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Олам
−
11 Май 2021
6983Россия Президенти Владимир Путинга Қозон шаҳридаги мактабга уюштирилгани ҳужум бўйича маълумот берилди. Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Путинга ҳисобот берган.
Россия Президенти мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин, унинг ўринбосари Татьяна Голикова ва ФВВ раҳбари Евгений Зиничев билан мулоқот қилган.
Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Таълим вазири Сергей Кравцов ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко фавқулодда ҳодиса жойига жўнаб етган. Путин шунингдек, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига ёрдам кўрсатишни буюрган.
Путин ҳодиса юзасидан марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Аввалроқ, Россиянинг Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда икки нафар йигит портлаш ва отишма уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Расмийлар ҳужум натижасида 8 киши ўлганини айтмоқда. ОАВда эса қурбонлар 11 нафарни ташкил қилиши айтилмоқда.
Отишмани уюштирган йигит қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилган.