Шавкат Мирзиёев сув омборни тиклаш ишларини шахсан кўздан кечирди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборда юз берган вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳукумат комиссияси тузилиб, бу борадаги ишларга барча куч ва воситалар сафарбар этилди. Сув босган маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди.

Бугун, 2 май куни ҳам юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиб, турмуш шароитларини тиклаш чораларини кўрмоқда.

Таъкидланишича, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган.

Маълумотларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сирдарё Сардоба

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг