Президент Сирдарёда тошқин оқибатларини бартараф этиш ишларига бош-қош бўлиб турибди
Жамият
−
02 Май 2020
5685Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборда юз берган вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24“ телеканалидаги янгиликлар дастурида маълум қилинди.
Таъкидланишича, давлат раҳбари бугун сув омборига бориб тўғонни тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш борасида тавсиялар берди. Шундан сўнг, Президент офатдан катта зарар кўрган Сардоба тумани Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Ҳукумат комиссияси аъзолари ҳудудни тозалаш, санитар ҳолатни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Давлат раҳбари қишлоқ ичига кириб, хонадонларга етган зарарни кўздан кечирди.
Маълум қилинишича, ҳозирда сирдарёлик фаоллар ва жамоатчилик билан учрашув бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 май куни Сардоба сув омборида фавқулодда вазият юзага келди. Ушбу вазият хронологияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.