Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Давлат раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди", дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 22 май куни "Покистон халқаро авиакомпанияси"га қарашли йўловчи самолёти Карачи шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 100 нафарга яқинлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг