Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйди
Жамият
−
09 Ноябрь 2022
10498Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчасининг қурилишига тамал тоши қўйилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Президент Мирзиёев сўзининг аввалида барчани ушбу тарихий воқеа билан табриклаб, лойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапирган.
“Бизнинг ўз йўлимиз, ниятларимиз, режаларимиз бор. Бугун қилаётган тарихий ишларимиз ўзининг катта натижасини беришига ишонамиз. Ана шу ишонч бизга куч-қудрат беради”, деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Олимпия шаҳарчаси ўзбек халқининг бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг ютуқларининг рамзи бўилишига ишонч билдирган.
“Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланишига ишонаман. Бу маскан меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновасион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлади”, деган Ўзбекистон етакчиси.
Қайд этиш керакки, Олимпия шаҳарчаси лойиҳачиси Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси ҳисобланади.
Сўнгги беш йилда спорт соҳасига қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та йирик иншоот фойдаланишга топширилган ва 110 таси реконструкция қилинган.
2025 йилда Тошкентда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилади. Мусобақаларда Осиёнинг 45 мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади. Бундай нуфузли халқаро мусобақа Ўзбекистон тарихида биринчи марта ташкил этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь